Наймантепада сартарошхона очилади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Мутасаддиларнинг фуқаролар мурожаатини бевосита жойида ўрганиши муаммоларни ўз вақтида баратараф этилишида муҳим аҳамият касб этади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Президентининг туманимиздаги Халқ қабулхонаси томонидан тасдиқланган жадвали асосида, барча сектор раҳбарлари маҳаллалар кесимида фуқаролар билан учрашяпти.

Бугун туман ҳокими Ҳ.Тўйчиевнинг Наймантепа маҳалласида ўтган аҳоли билан учрашуви ана шундай тадбирлардан бири бўлди. Тадбир давомида маҳалла фаоллари О.Рустамов, Ш.Каттабеков, Н.Мавлонов ҳудудий йўлларни таъмирлаш ва электр таъминотидаги муаммолар юзасидан мурожаат қилишди. Тегишли мутасаддилар иштирокида ўрганиб чиқилиши белгиланди.

Учрашув давомида тадбиркорлик масалалари ҳам муҳокама қилинди. Хусусан, Ғ.Қаюмовнинг қишлоқда замонавий сартарошхона очиш борасидаги таклифи туман ҳокими томонидан маъқулланди. Аукцион савдо майдони орқали ер харид қилиши мумкинлиги тушунтирилди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM