Бахтиёр ёлғизлатиб қўйилмайди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Қанғли маҳалласида яшовчи 7 ёшли Бахтиёр Синдоров ҳақида кўпчилик хабардор. Ҳали гўдаклигида болакай билан фожиа юз берган. Ёнғин натижасида бўйин ва юз қисми куйиб, оғир жароҳатланган. 

Ижтимоий тармоқларда унинг даволаниши учун акция ўтлазиляпти. Бахтиёрнинг соғайиб кетиши мутасаддиларнинг ҳам эътиборида.

Вилоят ҳокими Э.Турдимов ушбу оилани оғир ижтимоий-руҳий ҳолатдан чиқариш, уларга ҳар томонлама кўмак бериш бўйича топшириқ берган эди. Шу мақсадда туман ҳокимлиги ҳомийлик маблағлари ҳисобидан Синдоровларга 4 хонали, барча қулайликларга эга уй қуриб беришга киришилди. Иморат учун Қанғли маҳалласидан қулай жой танланиб, пойдевор қуйилди. Тез фурсатда уйни битириш чоралари кўрилмоқда.

Бугун туман ҳокими Ҳ.Тўйчиев ҳудудда бўлиб, ишнинг бориши билан танишди. Қурувчиларга зарур топшириқлар берилди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM