Фуқаронинг маоши тўлаб берилади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудлардаги Халқ қабулхоналари фаолият бошлаганига яқинда уч йил тўлади. Ўтган қисқа фурсат ичида тизим чин маънода аҳоли муаммоларини ўрганиш ва бартараф этишнинг миллий моделига айланди. Туманимиздаги Халқ қабулхонасида ҳам иш аниқ режа асосида ташкил этилган. 
Ҳафтанинг пайшанба кунлари туман ҳокими Ҳ.Тўйчиевнинг оммавий қабули ташкил этилаётган. Бугунги қабул давомида ўттиздан ортиқ фуқаро мурожаатлари қабул қилинди.
Олмазор маҳалласида истиқомат қилувчи Қобил Саримсоқов қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаши, бир неча ойдан бери меҳнатга ҳақ тўлаш борасида муаммога дуч келаётганини билдирди.
Сўхмон маҳалласидан келган Машҳура Маматкаримова эса фарзандига туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома расмийлаштириш истагида. Аммо молиявий ҳолати бунга имкон бермаяпти.
Ҳудди шунингдек, полвонариқлик Маҳкам Тинглашева имтиёзли уй-жой олишда амалий кўмак сўради. 
Туман ҳокими топшириғи асосида мурожаатлар мутасаддилар томонидан ўрганиб, ижобий ҳал этилиши белгиланди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM