Ўқувчи бир ой дарсга келмади...

Ўқувчи бир ой дарсга келмади...

Халқ таълими вазирлиги томонидан ёшларни ёт оқимлар таъсиридан ҳимоялаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш самарадорлигини ошириш мақсадида “Ўқувчи” профилактик рейдларини ташкил этиш белгиланган. Шунга асосан, туманимиздаги таълим муассасалари ва маҳаллаларда назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари, хотинқизлар қўмитаси ва халқ таълими бўлими ходимларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари жойларда бўлиб, ўқувчиларнинг давомати, бўш вақтларидаги машғулоти билан қизиқди. Ўттиз мингдан ортиқ ўқувчи қамраб олинган тадбирда таълим муассасалари, бозор ва савдо комплекслари, хизмат кўрсатиш шохобчалари, шунингдек, жамоат транспортлари кўздан кечирилди.

Аниқланишича, 33-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси отаонасининг назоратсизлиги оқибатида 11 сентябрдан буён дарсларга қатнашмаган. 36-умумтаълим мактабининг 8-синф ўқувчиси эса 16 октябрь куни уйидан рухсатсиз чиқиб кетиб, қайтмаган. Ички ишлар ходимларининг саъй ҳаракати билан ўқувчи яшаш уйига қайтарилди.

Ота-онасига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси тартибида жавобгарлик масаласи кўриб чиқилмоқда.

Фахриддин ТОШМУРОДОВ,

халқ таълими бўлими шўъба раҳбари.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM