ХОТИН-ҚИЗЛАР ҚЎМИТАСИГА РАИС ТАЙИНЛАНДИ

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Жомбой туман хотин-қизлар қўмитасининг навбатдан ташқари йиғилиши ўтказилди.

Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Гавҳар Алимова аёлларнинг ижтимоий турмуш даражасини ошириш, бандлигини таъминлаш, оилаларда маънавий муҳитни яхшилаш борасида тумандаги вазиятга тўхталди. Ютуқ ва камчиликлар муҳокама қилинди.

Жамоатчилик вакиллари, маҳалла фахрийлари ҳамда фаол аёллар иштирок этган тадбирда ташкилий масала кўрилди.

– Жомбой туман хотин-қизлар қўмитасига шу пайтга қадар катта тажриба эгаси Ҳ.Ўсарова раҳбарлик қилиб келди, – деди Г.Алимова. – Бу муддатда аёллар муаммосини ҳал этиш борасида туман вилоятда етакчи бўлгани ҳам рост. Бугун у кишини нафақага кузатяпмиз. Аммо маслаҳатлари билан бизга кўмак беришда давом этадилар. Ишонамизки, янги раҳбар нафақат яхши анъаналарни давом эттиради, балки янада халққа яқин бўлиб, аёллар билан боғлиқ муаммоларга туманнинг ўзида, тезкорлик билан ечим топади.

Бошқарув кенгаши қарори билан қўмита раиси лавозимига Юсупова Зарифа Абдусаломовна тайинланди.

З.Юсупова бунгача туман “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази раҳбари вазифасида фаолият юритган.

2015-2019 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM