БИР КУНДА 180 НАФАР АЁЛ ИШГА ЖОЙЛАШДИ

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

“Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори ижросини таъминлаш мақсадида туман хотин-қизлар қўмитаси томонидан ўқув-семинари ўтказилди.

Тадбиркорлик, ҳунармандчилик ва касаначилик билан шуғуланиш истагида бўлган 200 нафардан ортиқ хотин-қизлар қатнашган тадбирда вилоят хотин-қизлар қўмитаси қошидаги “Хотин қизлар тадбиркорлиги маркази” раҳбари С.Салимова, марказ бош мутахассиси М.Равшанова ҳамда “Тадбиркор аёл” уюшмаси раиси Ф.Хонкелдиева тадбиркорлик ва ҳунармандчилик фаолиятини ташкил этиш мавзуида фикрларини билдирди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Тадбир иштирокчилари Деҳқонобод маҳалласида жойлашган “Афросиёб-джинс” корхонасида ҳам бўлишди. Хотин-қизлар учун яратилган меҳнатга оид шарт-шароитлар билан яқиндан танишиш имконига эга бўлишди.

Шу куннинг ўзида 180 нафар аёллар ва қизлар ушбу корхонага ишга жойлашди.

 

2015-2019 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM