ҚИЗЛАРИМИЗ ҲАМ ФУТБОЛНИ ЯХШИ ЎЙНАЙДИ

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Аҳоли ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, эътиборга муҳтож қатламни қўллаб-қувватлаш бўйича амалий ишлар давом этмоқда.

Ушбу эзгу мақсадни рўёбга чиқариш мақсадида жисмоний тарбия ва спорт мусобақалари ҳам ўтказилмоқда. 23-умумтаълим мактабида ана шундай тадбирларнинг бири – футбол бўйича қизлар мусобақаси ўтказилди.

Тадбирда мактаб ўқувчиларидан иборат маҳалла жамоалари ўзаро беллашди.
Якуний натижаларга кўра, Нўш маҳалласидаги 8-умумтаълим мактаби ўқувчилари 1-ўринга лойиқ топилган бўлса, Саричашма маҳалласидаги 44- ва 20-мактаб жамоалари 2- ва 3-ўринларни эгаллади. Шунингдек, Журият маҳалласининг ўқувчи-қизлари ҳам совриндорлар сафидан жой олишди.

“Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси ҳамкорлигида ўтган тадбирда туман ҳокими Ҳ.Тўйчиев қатнашди ва спортчиларга келгуси фаолиятларида ҳам муваффақият тилади.

2015-2019 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM