ЖОМБОЙ ТУМАН ҲОКИМИ ҚАРОРИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4407-сонли қарори ҳамда бу борадаги вилоят ҳокимининг 2019 йил 8 августдаги 210-Қ-сонли қарори ижросини таъминлаш тўғрисида
 

Туман иқтисодиёт тармоқлари, кўп квартирали турар жой фонди ва ижтимоий соҳа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга ўз вақтида тайёрлашни таъминлаш мақсадида
ҚАРОР ҚИЛАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги “Республика иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4407-сонли қарори ҳамда бу борадаги вилоят ҳокимининг 2019 йил 8 августдаги 210-қ-сонли қарори ижро учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
а) туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирлар 1-иловага мувофиқ:
туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини барқарор ишлашга тайёрлаш;
ёқилғи-энергетика тармоғининг барқарор фаолият кўрсатишини таъминлаш;
кўп квартирали турар жой фондини барқарор ишлашга, аҳоли ва истеъмолчиларни иссиқлиқ энергияси билан узлуксиз таъминлашга тайёрлаш;
ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш.
б) асосий муҳандислик коммуникация ва технологик асбоб-ускуналарни 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва капитал таъмирлаш параметрлари 2-иловага мувофиқ;
в) асосий муҳандислик коммуникация ва технологик асбоб-ускуналарни 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва жорий таъмирлаш параметрлари 3-иловага мувофиқ;
г) ижтимоий соҳа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари 4-иловага мувофиқ;
д) кўп квартирали турар жой фондини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш параметрлари 5-иловага мувофиқ;
е) 2019/2020 йиллар куз-қиш даврига кўмир маҳсулотлари ғамлаш ва техник туз тайёрлаш, шунингдек, суюлтирилган газни ҳудудлар бўйича етказиб бериш параметрлари 6-иловага мувофиқ:
ж) туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни мувофиқлаштириш бўйича туман комисияси (кейинги ўринларда туман комиссияси деб аталади) таркиби 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Туман комиссияси:
а) бир ой муддатда туман иқтисодиёти тармоқларини 2018/2019 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича бажарилган ишлар натижасини таҳлил қилиш асосида коммунал соҳа ташкилотлари, қозонхоналар, кўп квартирали уйлар, таълим, соғлиқни сақлаш муассасалари ва бошқа ижтимоий соҳа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш борасида жойлардаги ишларнинг ҳолати танқидий ўрганиб чиқилишини;
б) ўрганиш натижалари юзасидан:
тегишли корхона ва ташкилотлар бўйича – туман ҳокимининг ўринбосарлари томонидан:
туманнинг ҳар бир ҳудуди тегишли корхона ва ташкилотлар билан келишилган ҳолда ушбу қарор билан тасдиқланган комплекс тадбирларни амалга оширишнинг батафсил тармоқ жадваллари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини, шунингдек, туман иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва таъминлаш параметрлари ўз вақтида бажарилишини таъминласин.
3. Туман ташкилотлари раҳбарлигида иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича ҳудудий комиссиялари ташкил этилсин.
4. Туман ҳокимининг ўринбосарлари (Ш.Худоёров, И.Сирожев, Т.Туронов), тегишли ташкилотлар раҳбарлари зиммасига иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашини тайёрлашга йўналтирилган тадбирлар ҳамда ишлар ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун шахсий масъулият юклансин.

5. Туман ҳокимининг ўринбосари (Ш.Худоёров):
туманда ижтимоий соҳа объектларини, кўп квартирали уйларни куз-қиш даврига тайёрлаш, автомобиль йўллари, кўчалар ва умумий фойдаланиладиган жойлар, марказлаштирилган ва маҳаллий қозонхоналар, иссиқлиқ, сув қувури ва канализация тармоқлари, маҳалла ҳудудларининг санитария ҳолати талабларга мувофиқ тартибга келтирилишини, шунингдек, кўмир маҳсулоти ғамланишини жойларга чиқиб шахсан назорат қилиниши;
назорат натижалари бўйича объектларни 2019/2020 йиллар куз-қиш даврига тайёрлаш учун масъул бўлган барча тузилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш, ҳамда уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилишини таъминласин.
6. Туман электр таъминоти корхонаси (Ш.Хотамов) 2-сон туманлараро газ таъминоти участкаси Жомбой ҳудуди (Ш.Ахтамов) билан биргаликда куз-қиш даврида ёқилғи-энергетика ресурслари, электр энергияси етказиб бериш, трансформатор подстанцияларини таъмирлаш ва уларнинг барқарор ишлаши, табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлашга доир муаммоларни ўз вақтида ҳал қилиш ва камчиликларни бартараф этиш учун жойларга чиқиб, аҳоли билан шахсан учрашувлар ўтказсин.
7. Туман электр таъминоти корхонаси (Ш.Хотамов) 2-сон туманлараро газ таъминоти участкаси Жомбой ҳудуди (Ш.Ахтамов) асосий ёқилғи-энергетика ресурслари барча тоифадаги истеъмолчиларга ўз вақтида етказиб берилиши бўйича тадбирлар сўзсиз бажарилиши учун шахсан масъул экаликлари тўғрисида огоҳлантирилсин.
8. Туман ҳокимининг ўринбосари (И.Сирожев) жойларга чиқиб, ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш, уларнинг санитария ва ободонлаштириш талабларига мувофиқлигини таъминлаш ишларини ташкил этсин.
9. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари иқтисодиёт ва саноат бўлими (Ш.Хасанов) билан биргаликда 2019 йил 1 сентябрга қадар:
2018/2019 йиллар қиш-баҳор даврида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини ғамлашда йўл қўйилган камчиликларни таҳлил қилиш асосида аҳолининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб туман бўйича 2019/2020 йиллар қиш-баҳор даври учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари асосий турларини ғамлашнинг реал ҳажмларини белгиласин. Бунда нархларнинг кескин кўтарилиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида картошка, пиёз, сабзи, карам, гуруч ва дуккакли маҳсулотларни ғамлашга алоҳида эътибор каратсин;
ғамланиши керак бўлган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий турларини сақлашнинг зарур шароитларини таъминлаш ва ғамлашнинг тўлиқлиги ҳамда маҳсулотларнинг зарур тарзда сақланиши учун масъул шахсларни белгилаш бўйича аниқ таклифларни вилоят ҳокимлигига белгиланган тартибда киритсин.
10. Туман ҳокимининг ўринбосари (Ш.Худоёров), туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими (М.Абдураҳимов) жойларга чиққан ҳолда, кўп хонадонли уйлар ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини куз-қиш даврида барқарор фаолият юритишга тайёрлигини, марказлаштирилган ва жойлардаги маҳаллий иситиш қозонхоналари, иссиқлиқ, ичимлик суви ва канализация тармоқлари, маҳалла худудларининг санитария ҳолати тартибга келтирилганлигини шахсан назоратга олиб, амалга оширилган ишлар юзасидан туман ҳокимлигига ахборот киритиб борсин.
11. Туман комиссияси аъзолари иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида туман ҳокимлигига тизимли ахборот берилишини таъминласин.
12. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2018 йил 10 сентябрдаги 1610-Қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган, деб ҳисоблансин.
13. Туман ҳокимининг ўринбосарлари (Ш.Худоёров, Т.Туронов, И.Сирожев) иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини 2019/2020 йиллар куз-қиш даврига тайёрлаш учун масъул бўлган барча тузилмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича доимий мониторинг юритиб, муҳокама қилиб борсин.
14. Мазкур қарор “Жомбой тонги” газетасида эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
15. Қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

16. Ушбу қарор ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

Туман ҳокими Ҳ.Тўйчиев
 

Жомбой тумани 
2019 йил, 28 сентябрь

2015-2019 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM