Партиялар, депутатлар фаоллиги муҳим. Сайловчинингчи?

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Жомбой туманида Ўзбекистон халқ демократик партияси вилоят кенгаши, туман кенгашидан сайланган депутатлар иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда партиянинг жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловлардаги сайловолди дастури ҳақида тушунча берилди.

Мавзу юзасидан ЎзХДП вилоят кенгаши раиси М.Усмонов, жамоатчилик асосида “Фахрийлар клуби” раиси К.Исабеков ҳамда туман кенгаши депутати И.Пўлатов фикр-мулоҳазаларини билдирди. Хусусан, партиянинг сайловолди дастурида кўзда тутилган янгиликлар ҳақида содда ва ҳаётий мисоллар билан маълумот берилди.

– Бу йилги дастуримизда халқимизнинг ҳаётий эҳтиёжлари, бугунги куннинг долзарб муаммолари ечимига бағишлангани қатор янгиликлар бор, – деди М.Усмонов. – Жумладан, кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида тадбиркорлик қилиши учун беғараз ссудалар (грантлар) бериш, тадбиркорликка бепул ўқитиш, давлат томонидан рағбатлантириш тизимининг меъёрий ҳуқуқларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш мақсад қилинган. Шунингдек, тўлов-шартнома асосида таҳсил оладиган кам таъминланган оилаларнинг фарзандларига фоизсиз таълим кредитлари ажратиш, жисмоний имконияти чекланган талабалар (ногиронлар)нинг таҳсил олиш имкониятларини ошириш каби юзга яқин масалалар кўзда тутилмоқда.

Савол-жавоб тарзда ташкил қилинган тадбирда йиғилганларнинг, бевосита сайловчи сифатида билими синовдан ўтказилди.

– Муҳим сиёсий жараёнлар олдида турибмиз, – дейди 51-умумтаълим мактаби ёшлар етакчиси Муҳиддин Холсаидов. – Табиийки, биз беш йил олдинги сиёсий, ҳуқуқий қарашларимиз билан бугунгисини таққослай олмаймиз. Биргина бу йилги сайловларда бешта партиянинг фаолиятига биринчи марта гувоҳ бўлишимиз кутиляпти. Ўйлайманки, бу тизимда ранг-барангликни таъминлайди. Бугунги тадбирда нафақат партиялар, депутатларнинг фаоллашуви, балки ҳар бир юртдошимиз бевосита сайловчи сифатида ўзида даҳлдорлик ҳиссини ошириши лозимлиги айтилди. Бизнинг танловимиз, сайловларга бефарқ эмаслигимиз турмушимизнинг янада яхшиланишида муҳим омиллардан бири эканлиги мисоллар билан тушунтирилди.

Савол-жавобларда фаол қатнашган фуқароларга ташкилотчилар томонидан совғалар берилди.

2015-2019 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM