Сайлов яқин. УСК таркиби ўқитиляпти

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Жорий йилнинг декабрь ойида ўтиши кутилаётган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари вилоят, шаҳар (туман) кенгашларига сайлов учун қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Шу кунларда туманимизда ташкил этилган участка сайлов комиссияларига раис, раис ўринбосари ва котиблиги учун кўрсатилган номзодлар ўқитилмоқда.

Сирасини айтганда бу каби семинар-тренинглар республикамиз бўйлаб барча ҳудудларда ягона дастур асосида ўтказилмоқда. Тингловчилар ишчи дафтар, низом ва йўриқномалар билан таъминланган. Машғулотлар Марказий сайлов комиссияси эксперти Сайфулла Бобоев бошчилигидаги мураббийлар гуруҳи томонидан олиб бориляпти.

Семинар-тренинглар участка сайлов комиссияларида қонунийликни таъминлаш, сайлов жараёнида юзага келиши мумкин бўлган ҳолатларга мутасаддиларни тайёрлаш мақсадида ташкил этилган.

Айни пайтда амалдаги қонунчилик юзасидан билимларни ривожлантириш, комиссия аъзоларининг ваколатлари, мақоми, ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича мавзулар ўзлаштирилмоқда.

2015-2019 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM