ДАЛАГА БИРИНЧИ УРУҒ ҚАДАЛДИ

Image_tadbir: 
jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Кузги бошоқли дон экинларини экиш, парваришлаш учун қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Бу йил туманимизга қарашли 11235 гектар майдонда ғалла парваришлаш режалаштирилган. Агротехник тадбирларни сифатли ташкил этишга бағишланган семинарда мавсум олдидан зарур тавсиялар берилди.

Дастлаб, “Радар NEX” фермер хўжалигининг иш тажрибаси кўрсатилди. Фермер хўжалиги яқинда замонавий ғалла экиш сеялкасини харид қилган. Қатор олиш, уруғ қадаш каби агротехник тадбирларни бир вақтда бажариш имконини берувчи мазкур технология тежамкорлиги билан ҳам ажралиб туради. Шу пайтга қадар бир гектар майдонга 250 килограмм уруғ сепилар эди. Янги сеялка донни ортиқча исроф қилмайди. Гектарига 180 килограмм уруғ сепади. Бу фермерлар учун қулай эканлиги таъкидланди.

– Жорий мавсумда туманимиз фермер хўжаликлари 32228 тонна ғалла етиштиришни мақсад қилишган, – дейди туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи А.Облақулов. – Бугунги тадбир улар учун амалий кўникма вазифасини ўтади.

Тадбирда вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи Т.Дувланов иштирок этди.

2015-2019 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM