Ҳоким: Оёққа туришингиз керак!

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

“Синовларга бардош бера олган одамгина кучли ҳисобланади. Бу аравача, эшитиш мосламаси вақтинчалик чора, холос. Мен ишонаман, тез фурсатда соғайиб, уларга эҳтиёжингиз қолмайди”.

Туман ҳокимидан бундай сўзларни эшитиш сурункали хасталикка чалинган, ногиронлиги бор фуқароларнинг кўнглини тоғдай кўтарди. 

Президентимизнинг ҳудудий секторлар фаолият самарадорлигини янада ошириш борасидаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида туман ишчи гуруҳи тузилган. Уйма-уй юриш давомида 27 нафар фуқаронинг ногиронлик аравачаси, 4 нафар фуқаронинг эшитиш мосламасига эҳтиёжи борлиги аниқланди. Шунингдек, 5 та ҳолатда таянч-ҳаракат тизимида нуқсони бўлган беморларнинг ҳасса-таёққа муҳтожлиги ойдинлашди.

Туман ҳокими, сектор раҳбарлари ва тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида ушбу масалани ижобий ҳал этиш чоралари кўрилди. Маҳаллий бюджет ҳисобидан уларнинг барчаси зарур реабилитация воситалари билан таъминланди. 

– Ҳаёт бир текис давом этмайди, – дейди Н.Муқаддасов. – Автоҳалокат натижасида тўшакка михланиб қолгандим. Аммо яшашга умидим бир лаҳза сўнгани йўқ. Шукурки, аста-секин оёққа туряпман. Бугун туман раҳбарларининг бизга кўрсатган эътиборидан кўнглим кўтарилди. 

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

2015-2019 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM