ТУТ, САРИЧАШМА ҲАМДА ТЎҚҚИЗБОЙ АҲОЛИСИ БИЛАН МУЛОҚОТДАН НАФ БЎЛДИМИ?

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда секторлар фаолиятини жонлантириш бўйича Президент қарор ва фармонлари ижросини таъминлаш мақсадида марказдан чекка ҳудудлар аҳолиси билан юзма-юз учрашувлар ташкил этиш белгиланган.

Жомбой туман ҳокими Ҳ.Тўйчиев бошчилигидаги мутасадди раҳбарлар Тут, Саричашма ва Тўққизбой маҳаллаларига борди.

Уйма-уй юриш давомида фуқароларнинг ижтимоий турмуш даражаси ўрганилди. Муаммо ва таклифлари эшитилди.
Тут маҳалласида истиқомат қилувчи Б.Абдуллаева ўғли ичкиликка ружу қўйгани, доимий иш жойига эга эмаслиги, оқибатда оиланинг иқтисодий аҳволи ночор ҳолга тушиб қолганини айтди. Туман ИИБ раҳбари ҳамда ҳудуд профилактика инспекторига оиладаги муҳитни соғломлаштириш вазифаси юклатилди. Биринчи навбатда мурожаатчининг фарзандини даволаш чоралари кўрилиши, шунингдек, унга фойдали меҳнат билан шуғулланиши учун кўмак берилиши белгиланди.

Ушбу маҳаллада яшовчи Н.Норбеков тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида. Аммо бунинг учун ер майдонига эҳтиёжи бор эканини билдирди. Унга бўш турган ер майдонларидан маълум қисми ёпиқ аукцион савдолари орқали ажратилиши мумкинлиги тушунтирилди.

Ўрганишлар давомида Тўққизбой қишлоғида жойлашган трансформатор носоз ҳолда экани аниқланиб, туман электр тармоқлари корхонасидан вакиллар жалб қилинди. Муаммо жойида бартараф этилди. Шунингдек, ҳудудий қишлоқ врачлик пункти биносини таъмирлаш, маҳалла учун янги бино бунёд этиш юзасидан аҳоли билан келишиб олинди.

2015-2019 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM