Тадбиркор боғчага тортилган газ қувурини ўзи таъмирлайдими?

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

10-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида туман ҳокими Ҳ.Тўйчиев ҳамда учта сектор раҳбари тадбиркор ва ишбилармонлар билан учрашди.

Учрашувда Президент қабулхонаси ҳамда сайёр қабулларда тадбиркорлар мурожаати сезиларли ошгани айтилди. Бу эса соҳада муаммолар кўп эканини англатади. Президентимиз томонидан яқинда ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳам тадбиркорлик фаолиятига тўсиқ бўлаётган иллатлар, айрим ҳудудларда тадбиркорнинг қонуний фаолиятига бюрократик тўсиқ қўйилаётгани танқид қилинганди.

– Давлат шерикчилиги асосида уй боғча ташкил қилганмиз, – дейди Каттақишлоқ маҳалласидан Нилуфар Умматова. – Муассасамиз жойлашган ҳудуд табиий газ билан таъминланган. Аммо олти ой аввал бизга газ етказиб берилиши тўхтаб қолди. Суриштирсак, асосий тармоқдан биногача бўлган қувурлар эскириб, яроқсиз ҳолга келиб қолгани, натижада газ оқими ёпиб қўйилганини билдиришди. Агар қувурларни ўз ҳисобимдан алмаштирсам, газ етказиб бериш тикланиши мумкин экан. Аммо менда бунча маблағ йўқ. Айни пайтда болаларга иссиқ овқат тайёрлашда суюлтирилган газ баллонларидан фойдаланяпмиз. Шунда ҳам ўз ҳисобимдан. Бу ҳолатлар фаолиятимни ривожлантиришга тўсқинлик қиляпти. Мутасаддилар амалий ёрдам кўрсатадиган бўлишди.

Тадбирда элликка яқин фуқаро бизнес фаолияти юритиш ва банк-кредит соҳасига доир саволлар билан мурожаат қилди.

Сайёр қабулда тушган мурожаатларга тегишлилиги бўйича мутасаддилар бириктирилди.