“Ёшлар куни” тадбири бўлиб ўтди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

20 май санаси Жомбой туманида ўзига хос “Ёшлар куни” бўлди десак ҳеч ҳам муболаға бўлмайди. Даставвал Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошидаги “Камалак” болалар ташкилотининг анъанавий XVIII анжумани ўтказилди. Анжуманда тумандаги ҳар бир умумтаълим мактабидаги энг фаол иқтидорли, фаол Сардорлар туман Кенгашининг фахрий ёрлиқлари ва ёзги таътилда фойдаланишлари учун ўқув қуроллари берилди.

  

Туманда Сардорлар мактаби фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, 3 авлод  битирувчиларига  Сардорлар мактабини битирганлиги тўғрисидаги  дипломлар тарқатиш маросими бўлиб ўтди.

  

Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида ўтказилган "Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахбарот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишни ошириш бўйича бешта муҳим ташаббусни амалга ошириш тўғрисида"ги 12- сонли баён ижроси юзасидан  Туман Маданият бўлими, 10- сон Болалар мусиқа ва санъат мактабининг концерт дастурлари тадбир иштирокчиларига ҳавола этилди.

   

2015-2019 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM