210 та хонадон ижтимоий муаммолари ўрганилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

“Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида Бешбола маҳалласида истиқомат қилувчи хотин-қизлар тиббий кўрикдан ўтказилди.
Аҳолининг ҳуқуқий, тиббий ва турмуш маданиятини ошириш ҳамда репродуктив саломатлигини яхшилаш мақсадида 210 та хонадоннинг ижтимоий ҳаёт даражаси ўрганилди. Соҳа мутахассислари томонидан 270 нафар фуқаролар чуқурлаштирилган тиббий текширувдан ўтказилиб, 149 нафарига амбулатор, 11 нафарига стационар шароитда даволаниш учун йўлланма берилди. Юқумли хасталик қайд этилган 9 нафар фуқаро диспансер назоратига олинди.
***
Туман ИИБ билан ҳамкорликда пробация рўйхатидаги аёллар иштирокида “Синовдан юксалишгача бир қадам” лойиҳаси ўтказилди. Очиқ мулоқот шаклида ўтган тадбирда 56 нафар иштирокчининг 4 нафарига кредит, 2 нафарига ишга жойлашиш бўйича амалий кўмак кўрсатилди. Битта оилавий низо бартараф этилди. 
Иштирокчиларга ҳуқуқий, психологик ва тиббий маслаҳатлар берилди.

2015-2019 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM