Бешта ташаббус ҳам амалда

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Президентимиз ёшлар маънавиятини юксалтириш, бўш вақтини мазмунли ўтказиши учун бешта муҳим ташаббусни илгари сурган эди. Туманимиз ёшлари иштирокида ўтказилган бугунги тадбирлар ана эзгу мақсадни ифода этди.

Дастлаб, 10-болалар мусиқа ва санъат мактабида “Ватан менинг нигоҳимда” номли расмлар кўргазмаси намойиш этилди. Умумтаълим мактабларидан таклиф этилган ёш рассомлар ижодий ишлари билан қатнашди. Ижро этилган куй-қўшиқлар барчага хуш кайфият улашди.

“Ёш китобхон” кўрик танловининг туман босқичи эса Жомбой маиший хизмат касб-ҳунар коллежида ўтказилди. Унда 56 та ахборот-ресурс маркази жамоалари ўзаро беллашди.

–Ўзбек ва жаҳон адабиётидан тузилган саволлар ҳақиқий китобхонни аниқлаб берди, – дейди туман АРМ инновацион сектор мудири Юлдуз Муҳаммадиева. – Саҳна кўриниши орқали тенгдошларини ҳам китоб мутолаасига қизиқтирди.  

Якуний натижаларга кўра, биринчи ўрин 6-умумтаълим мактаби ўқувчиларига насиб этди. 40-, 23-, 46-мактаб жамоалари кейинги ўринларга муносиб кўрилди.

Эндиликда 6-мактаб жамоаси вилоят босқичига йўл олишади.

Шунингдек, “Китоблар карвони”нинг навбатдаги китоб жамланмаси барча мактаб АРМларига тарқатилди.

Тадбирлар режасидан спорт мусабоқаларини ўказиш ҳам ўрин олган бўлиб, айни пайтда футбол ва волейбол баҳслари давом этмоқда.

  

2015-2019 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM