Вилоят ҳокими уруш қатнашчиларини йўқлаб келди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

“Инсониятга қарши қурол кўтарган фашизм балосини бартараф этишда кўрсатган жасоратингизни дунё аҳли унутмайди. Сиздай музаффар жангчи билан замондош бўлиб, бир юртда истиқомат қилиш биз учун шараф”.

Бу сўзлар Президентимизнинг Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига йўллаган байрам табригидан ўрин олган. Бугун туманимизда икки нафар уруш фахрийси истиқомат қилади. Байрам муносабати билан вилоят ҳокими Э.Турдимов уларнинг хонадонига ташриф буюрди. Президент табриги ва пул мукофоти тантанали суръатда топширилди. 

Туман маданият бўлими ходимлари ижро этган “Ғалаба куни”, “Қирқ бешинчи йилнинг баҳори”, “Она турар, қўлда гулдаста...” куй-қўшиқлари байрамга янада файз киритди. 

– Бугун етмиш йил ортга қайтгандай бўлдим, – дейди Ғазира маҳалласида истиқомат қилувчи Ғани бобо Тожибоев. – Бунга сабаб аввало, кўрсатилган эътибордан ёшарганим бўлса, иккинчи томондан ўша олис ўтмишдаги хотиралардир. Шукур, омон замонларга ҳам етказди. Вилоят, туман мутасаддилари йўқлаб келишганидан бошим осмонга етди.

 

2015-2019 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM