Жомбой туманида ташкил қилинган “Ўсмир қизлар саломатлик маркази”лари вилоятидаги барча туман-шахарларда ташкил этилади

Image_tadbir: 
jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

2019 йил  8 феврал куни   Жомбой  туманида     Ўзбекистон  Республикаси Президентининг  2018 йил 2 февралдаги  ПФ-5325-сонли  “Хотин-қизларни қўллаб қувватлаш ва оила институтини мустахкамлаш сохасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш ҳамда “Ўсмир  қизлар саломатлик марказлари” фаолиятини  йулга  қўйишда  таълим ва тиббиёт муассасаларининг  хамкорлиги, шунингдек, бу борада  хар бир таълим муассасаларидаги  Лидер қизларнинг  “Тенгдош-тенгдошга”  йўналишида  амалга ошириши лозим бўлган долзарб вазифаларга бағишланган  вилоят  миқёсидаги  семинар йиғилиши  ўтказилди.

      Семинар  йиғилишида  Ўзбекистон  Республикаси  соғлиқни сақлаш  вазирининг ўринбосари Баситхонова Эльмира  Эркиновна, Самарқанд  вилоят  соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи  Жуманиёзов Давронбек Хусаинбоевич,  Жомбой туман хокими  Назаров Умиджон Арипович, Самарқанд вилоятининг  барча шахар ва туманлардан даволаш профилактика муассасаларидан таклиф қилинган тиббиёт ходимлари иштирок этишди.

    Шунингдек, семинар йиғилишига  тумандаги  56 та умум таълим  мактаблари ва 7 та  касб-хунар коллежларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, хар бир таълим муассасасидан  бир нафардан, 63 нафар Лидер қизлар  иштирок этишди.

    Ўзбекистон  Республикаси  соғлиқни сақлаш  вазирининг ўринбосари Баситхонова Эльмира  Эркиновна 63 нафар Лидер  қизларга  таълим муассасаларида тахсил олаётган барча қизлар ўртасида “Соғлом турмуш тарзини” кенг тарғиб қилиш борасида амалга ошириши лозим бўлган ишлар, Волонтёрлар ( беғараз ёрдам берувчилар)  сифатида келгусида амалга ошириши  лозим бўлган вазифалар  юзасидан топшириклар  берди.

    Хар хафта жума куни ярим саот Лидер қизлар  ўз тенгдошлари билан соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, шахсий гигиенага ва тўғри овқатланишга риоя этиш борасида   олиб борилган ишларни мухокома  қилиб бориши, аниқланган   муоммоли вазиятларда таълим муассасаларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари  ёрдамида фаолият кўрсатиши бўйича ўз тавсияларини берди ва Самарқанд вилоятининг барча шахар ва туманларидан  таклиф қилинган даволаш профилактика муассасаларидан тиббиёт ходимларини Жомбой туман тиббиёт бирлашмаси негизида ташкил қилинган “Аёллар маслахатгохи” ва “Ўсмир қизлар саломатлик маркази” иш фаолияти билан якиндан таништирди.

Жомбой туманида ташкил қилинган ”Аёллар маслахатгохи” ва “Ўсмир қизлар саломатлик маркази”ларини Самарқанд  вилоятидаги барча туман-шахар даволаш профилактика муассасаларининг  кўп тармоқли марказий поликлиникаларида ташкил қилиниши ҳамда  фаолиятини  йулга қўйилиши  тавсия қилинди.

Семинар якунида Ўзбекистон  Республикаси соғлиқни сақлаш  вазирининг ўринбосари Баситхонова Эльмира  Эркиновна 63 нафар Лидер  қизларнинг савол-жавоблардаги фаол иштироки учун эсталик сифатида бадий китоблар тақдим этди.

 

2015-2019 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM