21 Март - Наврўз

Наврўз қадимий миллий байрами ("Наврўз байрами") форс тилидан таржима қилинданда "янги кун" маъносини англатади. Наврўз байрами 21 март куни нишонланади ва янги йилнинг бошланиши ҳисобланади. Ушбу кун кеча билан кундузнинг тенглашган пайтидир. Ер бутунжаҳон астрономик тенглашган даврига кириб келади. Яна шу даврда яримшар бўйича йил фасллари ўзгариб туради, агар жанубий яримшарда куз келса, шимолий яримшарда эса - баҳор. Ушбу байрам барча ўсимликлар ва дарахтлар гуллаганда ва баҳор тусига кирган вақтда баҳор кириб келаётганда нишонланади. Ушбу байрамнинг кириб келиши билан кўпгина ўзбек оилалар турли миллий таомларни тайёрлайдилар: Сумалак, Ҳалим, Кўк сомса, Ош ва бошқалар. Мазкур таомлар одамзод организмига фойдали бўлган кўп витаминларга бойдир. Мамлакатимиз мустақилликкаэришгандан сўнг халқимизнинг қадимий урф-одатлари ва анъаналари кучга кирди, жумладан Наврўз байрамини нишонлаш ўзга хос тусга эга бўлди. Бу байрам барча халқларнинг дўстлик ва бирлик рамзига эга бўлган умумхалқ байрамидир.

2015-2020 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM