Жомбой туман маҳаллий бюджетининг 2018 йилги параметрлари

Жомбой туман маҳаллий бюджетининг 2018 йилги параметрлари

Жомбой туман маҳаллий бюджети бўйича 2018 йил  параметрлари туман ҳокимининг 2018 йил 6 январдаги 6-қ сонли қарори билан тасдиқланган бўлиб, мазкур қарорга асосан туман маҳаллий бюджети даромадлари жами 79 243 951,0 минг сўм этиб белгиланган. Шундан туман маҳаллий бюджетига тушадиган солиқ ва бошқа тушумлар миқдори15 224 300,0 минг сўмни, ижтимоий соҳа учун юқори бюджетдан ажратиладиган трансферт миқдори  64 019 651,0 минг сўмни ташкил этади.  

Туман маҳаллий бюджети харажатлар қисми ҳам ўз ўрнида бюджет даромадларига мутаносиб равишда баланслиликдан келиб келиб чиқиб 79 243 951,0 минг сўмни ташкил этади. Ушбу харажатларнинг қарийб 89.2 фоизи яъни 70 658 450,0 минг сўми ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш харажатларига, 4,4 фоизи иқтисодиёт харажатларига 2,4 фоизи Давлат бошқаруви органларини сақлаш харажатларига, 3.0 фоизи фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари харажатларига, 1 фоизи туман ҳокимлиги захира жамғармаси маблағлари ҳиссасига  тўғри келади.

Шу ўринда айтиш жоизки туман маҳаллий бюджетидан соғлиқни сақлаш тизимидаги туман марказий шифохонаси, кўп тармоқли марказий поликлиника, 3 та қишлоқ оилавий поликлиникаси, 9 та қишлоқ врачлик пункти,  шошилинч тез тиббий ёрдам бўлими,  уйда ижтимоий хизмат кўрсатиш бўлими, тез ёрдам бўлими ва унинг ҳудудлардаги 11 та шахобчаларини сақлаш учун туман маҳаллий бюджетидан 16 489 039,0 минг сўм миқдорида маблағ ажратилди. Шундан 10 935 668,0  минг сўм маблағ иш ҳақи харажатларини, 2 711 378, минг сўм маблағ ягона ижтимоий тўлов ва иш берувчининг фуқаролик жавобгарлиги суғуртаси харажатларини, 2 841 993, минг сўм маблағ  бошқа харажатларни амалга ошириш учун кўзда тутилган.

Мухтарам Президентимиз томонидан аҳолининг янада кучли ижтимоий ҳимояланишига эътибор қаратганлиги туфайли тиббиёт муассасаларида беъморларнинг ётиб ёки амбулатор тарзда даволаниши учун бепул дори-дармонларга ажратилган маблағлар ўтган йилга нисбатан қарийб икки баробарга оширилиб 1 470 335,0 минг сўмни ташкил этмоқда. Соҳа тизимидаги ташкилотлар кесимида ушбу дори дармон учун ажратилган малағлар миқдори бир ўрин куни ёки ахоли жон бошидан келиб чиқиб қуйидагича тақсимот қилиниши таъминланди.

Жумладан:

Марказий шифохона учун 590 561,0 минг сўм, Шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига 118 037,0 минг сўм, кўп тармоқли марказий поликлиникага 110 387,0 минг сўм, қишлоқ оилавий поликлиникаларига 102 806,0 минг сўм, қишлоқ врачлик пунктларига 158 042 минг сўм миқдорида аҳолини бепул дори-дармон воситалари билан таъминлаш учун маблағ ажратилди.Шунингдек, марказий шифохонада ётиб даволанган беъморларни бепул овқатлантириш  учун 267 590,0 минг сўм миқдоридаги маблағлар кўзда тутилган.

Туман маҳаллий бюджетидан молиялаштирилувчи энг катта салмоққа эга соҳалардан бири Халқ таълими соҳаси бўлиб, жорий йилда ушбу тизимда 56 та умумтаълим мактаби,    24 та мактабгача таълим муассасалари, 1 та Баркамол авлод болалар маркази, 1 та Болалар мусиқа ва санъат мактаби, шунингдек халқ таълими ва мактабгача таълим бўлимлари фаолият юритмоқда. Мазкур муассасаларни сақлаш учун 52 589 770, минг сўм миқдорида маблағ режалаштирилди. Шундан соҳа ходимлари учун иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар миқдори 40 124 660, минг сўмни, ягона ижтимоий тўлов ва иш берувчининг фуқаролик жавобгарлиги суғуртаси харажатлари 9 946 409, минг сўмни, бошқа харажатлар 2 518 701,0 минг сўмни ташкил этмоқда.

Шуни алохида таъкидлаш жоизки, жорий йилдан бошлаб маҳаллий давлат ҳокимияти мустақиллигини таъминлаш мақсадида туман маҳаллий бюджети харажатлар қисмига ўзгариш киритилди, яъни 784 594,0 минг сўмдан иборат туман ҳокимлиги захира жамғармаси илк бор ташкил этилди. Мазкур захира жамғармаси маблағлари туман маҳаллий бюджети харажатлар қисмида назарда тутилмаган мақсадларни молиялаштириш учун сарфланади.

 

2015-2019 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM