2017 йил туман маҳаллий бюджетининг ижроси ва 2018 йилги туман маҳаллий бюджети тўғрисидаги

 

Туман махаллий бюджетининг 2017 йил якуни билан махаллий бюджетнинг даромадлар 69 млрд 310 млн сўмни ташкил этган, жами харажатлари қарийб 68 млрд. 907 млн сўмни ташкил этиб ушбу маблағларнинг 90.7 фоизи  ёки 62 млрд. 475 млн 187 минг сўми ижтимоий соха харажатлар хиссасига тўғри келади.

Жумладан:

Таълим сохаси харажатлари 2017 йилда 46 млрд 136 млн 496 минг сўмни ташкил этган.

Соғлиқни сақлаш муассасаларини сақлаш учун туман махаллий бюджетида кўзда тутилган 15 млрд. 191 млн. 390 минг сўм маблағлар ўз вақтида тўлиқ молиялаштирилиб келинган.

Шунингдек, Маданият ва спорт харажатларига бюджетда кўзда тутилган 300 млн. 881 минг сўм маблағлар ўз вақтида молиялаштириб

2018 йил туман маҳаллий бюджетининг жами харажатлари 79 млрд. 243 млн. 951 минг.сўм миқдорида белгиланган, шундан ижтимоий соҳа харажатларига 70 млрд. 658 млн. 450 минг сўм маблағ ажратилган. Шу жумладан:

I. Таълим харажатларига 52 млрд. 589 млн. 770 минг сўм.

II. Соғлиқни сақлаш соҳасига 16 млрд. 489 млн. 39 минг сўм.

III. Маданият харажатларига 281 млн. 441 минг. сўм.

IV. Иқтисодиёт ҳаражатларига 3 млрд. 542 млн. 96 минг сўм.

V. Давлат бошқарув органларини сақлаш харажатларига 1 млрд. 877 млн. 319 минг сўм.

VI. Фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органларини сақлаш харажатларига 2 млрд. 381 млн. 492 минг сўм.

VII. Туман ҳокимлиги захира жамғармаси 784 млн. 594 минг сўм

VIII. Спорт харажатлари 1 млрд. 298 млн. 200 минг сўмни ташкил қилади.

2018 йилда туман маҳаллий бюджети даромадлари 15 млрд. 244 млн. 300 минг сўмни харажатлари 79 млрд. 243 млн. 951 минг сўмни ташкил қилади. Бунда, Вилоят маҳаллий бюджетидан туман маҳаллий бюджетига 64 млрд. 19 млн. 651 минг сўм Ижтимоий соҳа учун трансфертлар ажратилиши кўзда тутилган.

Бюджет даромадларининг 4 млрд. 167 млн. 514 минг сўми тўғри солиқлар, жумладан: Савдо ва умумий овқатланиш корхоналари учун ягона солиқ тўловидан Давлат бюджетига ажратма 125 млн. 140 минг сўм , ягона солиқ тўловидан давлат бюджетига ажратмалар, шу жумладан кичик корхона ва микрофирмалар бўйича 339 млн. 437 минг сўм, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 1 млрд. 126 млн. 642 минг сўм, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган қатъий белгиланган даромад солиғи 2 млрд. 576 млн. 295 минг сўмни ташкил қилади.

  Даромадларнинг 10 млрд. 210 млн. 371 минг сўм ресурс тўловлари ва мол-мулкига солинадиган солиқлар бўлиб, жумладан: жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ 5 млрд. 799 млн. 286 минг сўм, жисмоний шахсларнинг ер солиғи 4 млрд. 411 млн. 85 минг сўмни ташкил қилади.

Шунингдек, бошқа даромадлар 846 млн. 415 минг сўм бўлиб, жумладан: бозорлар даромадидан тушум 610 млн. 406 минг сўм, маҳаллий йиғимлар 236 млн. 9 минг сўмни ташкил қилади.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM