Қурбон ҳайити кенг нишонланди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Муборак Қурбон ҳайитини туманимиз аҳли ҳам шоду-ҳуррамлик ва эзгу ниятлар билан қарши олишди. Эрта тонгдан еттита жоме масжидида ҳайит намози ўқилди.

Шайх Худойдоди Вали жоме масжидига йиғилган 560 нафар мўмин-мусулмонлар ҳайит намозини адо этишар экан, яратгандан юртимизга тинчлик-осойишталик, тўкин-сочин кунларга, берган неъматларига шукрона келтиришиб, дуога қўл очдилар.

­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­­– Эътиборга муҳтож кишилар ҳолидан хабар олиш, саҳоватпешалик, бугунгидек фаровон, осойишта кунларга шукрона келтириб, байрам қилиш – Қурбон ҳайитининг вожиб амалларидан ҳисобланади, – дейди Шайх Худойдоди Вали жоме масжиди имом-хатиби Фурқат Назаров. ­– Қолаверса, қурбонлик қилинган жонлиқнинг гўшти эҳтиёжманд оилаларга тарқатилса, савоби зиёда бўлади. Бугунги қутлуғ айём инсонларни ўзаро меҳри-оқибатли, мурувватли бўлишга ундаши билан қадрлидир.

Байрам муносабати билан жойларда маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари хонадонларга кириб, бемор ётган ва эҳтиёжманд кишилар ҳолидан хабар олишмоқда. Уларга байрам совғалари улашиляпти.

 

2015-2021 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM