ЎзГидромет:  Сувни қадрлаш, замонавий суғориш тизимларини қўллашимиз зарур

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Апрель-май ойларида Зарафшон дарёсининг сув ҳажми ўтган йилга нисбатан сезиларли камайган. Бу ҳақда гидрометеорология маркази хабар бермоқда. 

Дарёнинг ўрта оқими туманимиз ҳудудидан ўтади. Экин майдонлари асосан шу дарёдан сув олади.

Зарафшон муз-қор сувлари ҳисобига тўйинувчи ҳавзалар қаторига кириб, ёз ойларида баланд тоғликлардаги мореналар эриши ҳисобига тўйинади. Бунда атмосфера ёғинларининг улуши деярли йўқ. Дарё оқими ҳисобига ерости сувлари ҳам кўтарилади.

Таҳлилларнинг кўрсатишича, Зарафшон дарёси вегетация (апрель-сентябрь) давомида Ўзбекистон ҳудудига ўртача 3,65 км³ сув олиб киради. Ўтган йили ушбу қиймат 82 фоизни ташкил қилган. 

Апрель-май ойларида эса вегетация ҳажмининг ўртача 20 фоизи оқиб ўтади. Бу қиймат 2021 йилда 11 фоизга тенг бўлди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM