Ғаллакорлар учун бўнак тарқатилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Аввал хабар қилганимиздек, туманимизда ғалла ўрими мавсумига ҳозирлик ишлари бошланди. 

Жомбойлик бободеҳқонлар жорий йил 8742 гектар майдонда юқори сифатли ғалла парваришлашяпти. Шундан 742 гектари уруғлик экин ҳисобланади. Миришкорларимиз "Жасмина", "Краснодар 99", “Визостая 100", "Ғазғон" ва "Фарбома" навларидан 22 минг 433 тонна маҳсулот олишни режалаштиришган.

Мавсум олдидан техникалар шайлигини назорат қилиш, отряд аъзоларининг билим-маҳоратини ошириш муҳим аҳамият касб этади. "Жомбой агротехсервис" масъулияти чекланган жамиятида бугун ўтказилган амалий семинардан кўзланган мақсад ҳам шу.

Тадбирда жамият балансидаги 24 та комбайн иш ҳолати кўздан кечирилди. Зарур техник жиҳозлар заҳираси, отряд вакилларига яратилган шароитлар назоратдан ўтказилди. Камбайнчилар учун иш ҳақидан бўнак тарқатилди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM