Ногирон шахслар эътибордан четда қолмайди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ижтимоий тармоқларда Жомбой туманида яшовчи Абдураим Қосимовнинг мутасаддилар ёрдам бермаётганидан норозилиги акс этган видеолавҳа тарқалди. Ҳолат туманимиз марказидаги "SLAKE" савдо дўкони яқинида тасвирга олинган.

Масъуллар иштирокида ишчи гуруҳ тузилиб, норозилик моҳияти ўрганилди. Аниқланишича, А.Қосимов муқаддам ҳайдовчи сифатида меҳнат қилган. 2018 йил 7 октябрда йўл-транспорт ҳодисасига учраб, оғир жароҳат олган. Ушбу ҳолат суд органлари томонидан кўриб чиқилган. Аммо жабрланувчи ЙТҲ айбдорларига енгил жазо берилганидан норози бўлмоқда.
Қайд этиш жоизки, Абдураим Қосимовга шу кунгача туман ҳокимлиги, 4-сектор штаби ва маҳалла фуқаролар йиғини томонидан қонун доирасидаги барча ёрдамлар кўрсатиб келинмоқда. Оиласи “Темир дафтар”га киритилиб, моддий ёрдам ва озиқ-овқат маҳсулотлари ажратиляпти.

Тиббиёт ходимлари хулосаси асосида ногиронлик нафақаси тайинланган. Давлат ордери расмийлаштирилиб, бир неча бор жарроҳлик амалиёти ўтказилган. Зарур ортопедик жиҳозлар билан бепул таъминланган. 

Ўз истагига кўра, имтиёзли кредит ҳисобидан электротиркама олишига кўмаклашилди.

Аммо А.Қосимов кўрсатилган ёрдамлар етарли эмаслигини билдириб, тўлиқ соғайиши учун 10 минг АҚШ доллари ажратилишини талаб қилмоқда.
Видеолавҳа ижтимоий тармоқларда ёритилгач, мурожаатчига яна бир бор тушунтириш берилди. Унга қонун доирасида ёрдам кўрсатилиши давом эттирилади.

2015-2021 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM