Ёз келди. Оромгоҳларимиз тайёрми?

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Мактабларда ўқув йили якунланди. Таътил давомида ўқувчиларни соғломлаштириш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш долзарб масаладир.

– “Қалдирғоч” оромгоҳида таъмирлаш ишлари давом этяпти, – дейди туман халқ таълими бўлими шўъба раҳбари Наргиза Усмонова. – Унга етти ёшдан ўн тўрт ёшгача 400 нафар йигит-қизлар қамраб олинади. Тўртта давра ташкил этиляпти. Ҳар бирида 100 нафардан ўқувчи 12 кун давомида соғломлаштирилади.

Кундузги оромгоҳларга ҳам ўқувчиларни қамраб олиш чоралари кўрилаётган экан. Тумандаги 2-, 18-, 23-умумтаълим мактабларида тайёргарлик ишлари бошланган. Таътил якунига қадар 570 дан ортиқ болаларни дам олиб, мароқли ҳордиқ чиқариши учун шароит яратилади.

Ёзги соғломлаштириш ишларини самарали ташкил этишда касаба уюшмалари ҳам муҳим ўрин тутади. Оромгоҳга тўланиши лозим бўлган бадал пулининг 47,5 фоизи ижтимоий суғурта бўлими, 25 фоизи касаба уюшмаси томонидан тўлаб берилиши айтилди.

– Туманимизда бешта тармоқ касаба уюшмаси фаолият юритяпти, – дейди таълим ва фан ходимлари касаба уюшмасининг туман кенгаши раиси Зулфия Атамуродова. – Уларнинг ҳар бирига йўлланма ажратилади. Жорий йилда 400 нафар болани соғломлаштириш белгиланган.

Касаба уюшмалари фақат шу болалар учунгина маблағ ажратади. Дейлик, “Жомбой дон маҳсулоталари” корхонасида ишловчи ходимларнинг фарзандлари ҳар йили Ургут туманидаги “Баҳор” соғломлаштириш марказига юборилади. Яъни, тумандаги бир ташкилот ўзи 100 нафар болани оромгоҳга юборишни режалаштиряпти. Бизнингча, бу хайрли иш қолган ташкилотларда ҳам йўлга қўйилиши керак.

Аҳрор ШАМСИЕВ.

2015-2021 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM