Жомбойда вакцинация жараёни бошланди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Туманимизда “СOVID-19”га қарши эмланасизми?” мавзуида сўровнома ўткзилган эди. Унга кўра, биринчи навбатда эмланадиган аҳоли қатламлари рўйхати шакллантирилди. Бугундан вакцинация жараёнлари бошланди.

Санитария-эпидемиология осойишталиги ва жамоатчилик саломатлиги бўлимидан маълум қилишларича, айни вақтда 65 ёшдан ошган фуқаролар ҳамда тиббиёт ходимлари эмаланмоқда.

– Вакцина олишга келган ҳар бир фуқарони аввало, тўлиқ текширувдан ўтказяпмиз, – дейди бўлим шифокори Мусаввар Нажибоева. – Бунда қон босими, тана ҳарорати юқори бўлса, эмлаш тавсия этилмайди. Шунингдек, аллергик таъсирга мойиллиги бўлган шахслар ҳамда ҳомиладор ва эмизикли аёлларга ҳам вакцина қўйиш мумкин эмас.

Вакцина олган фуқаролар 30 дақиқа давомида шифокор назоратида бўлади. Кейинги уч кун эса патронаж ҳамширалари хабар олиб туришади.

– Вакцина олган киши уч кун давомида аллергия чақирувчи дуккакли маҳсулотларни истеъмол қилмаслиги керак, – дейди шифокор. – Шунингдек, иссиқ ҳаммом қабул қилишдан ҳам сақланиб турган маъқул. Турли ножўя таъсирлар шу икки омил сабаб юзага келади.

Кўп тармоқли марказий поликлиникада бўлганимизда эмланган фуқаролар билан ҳам суҳбатда бўлдик. Найман маҳаалсида яшовчи Эргаш Исломовнинг айтишича, у ўзини яхши ҳис қилган.

Маълумот учун туманимизга икки турли – Хитой-Ўзбекистон ҳаммуаллифлигидаги “ZF-UZ-VAC 2001” ҳамда Ҳиндистон маҳсулоти бўлган “AstraZeneca” вакцинаси келтирилган. Қисқа фурсатда 4 мингдан ортиқ жомбойлик юртдошларимиз эмланиши режалаштирилган.

2015-2021 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM