Мавсум бошланди: энди деҳқондан масъулият талаб этилади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ҳудудларда қишлоқ хўжалигидаги мавсум юмушлари доирасида давра суҳбатлари ташкил этилмоқда. Шундай учрашувлар бугун “Алишер Навоий”, “Ҳақиқат” ва “Хўжам Низаматов” номли муқобил машина-трактор паркларида ўтказилди.

Тадбирда туман ҳокими ва сектор раҳбарлари сўзга чиқди. Хўжалик раҳбарлари иштирокида ғалла парвариши билан боғлиқ жорий ҳолат, биринчи ва иккинчи ўғитлаш жараёнида йўл қўйилаётган камчиликлар таҳлил қилинди. Пахта экини учун ер майдонларини ҳозирлаш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Шунингдек, давра суҳбати давомида ўз ишига масъулиятсиз муносабатда бўлаётган раҳбарлар қатъий огоҳлантирилди. Бошланган янги мавсумни уюшқоқлик ва ҳамфикрликда давом эттириш, барча экин турлари бўйича ҳосилдорлик прогноз кўрсаткичларига эришиш, бунинг учун зарур чораларни кўриш юзасидан келишиб олинди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM