Ҳоким: Фарзандларимиз келажаги илмга боғлиқ

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Туман ҳокими Қаюм Собиров 53-умумтаълим мактабида бўлиб, муассаса педугогика жамоаси билан суҳбатда бўлди. Учрашувда ёшлар таълим-тарбияси, олий таълимга қамраб олиш кўрсаткичи, мактаб моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасида сўз юритилди.

– Илмни энг асосий масала сифатида кун тартибига қўйиш борасидаги фикрлар оммалашяпти, – деди ҳоким. – Бу жуда ва жуда қувонарли ҳолат. “Заковат” интеллектуал лойиҳасининг Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида ўтган саралаш босқичини катта қизиқиш билан кузатяпмиз. Бир қадар қувончли, бир қадар таассуфли хулосалар қиляпмиз. Қувонганимиз, ёшлар орасида билимдонлар кўп. Афсуски, дунёқараши ҳаминқадарлари ҳам оз эмас. Менимча, ҳамма гап таълимда. Боғча ва мактабда сифатли билим олмаган бола зўр натижаларга эришиб кетишига ишонмайман. Имом Бухорий ҳазратлари айтганлар: Илмдан ўзга нажот йўқ ва бўлмайди. Демак, ҳали олдимизда кўп масъулият бор. Фарзандларимизга яхши келажак беришимиз керак.

Шунингдек, туман ҳокими жамоанинг аҳиллиги, ҳудуднинг ободлигини эътироф этди. Мактабни таъмирлаш, зарур жиҳозлар билан таъминлаш бўйича келишиб олинди.

***

Мутасаддилар ҳудудда иш бошлаган тикувчилик цехи ҳамда уй-боғча фаолияти билан танишишди. Якка тартибдаги тадбиркор томонидан ташкил этилган тикувчилик цехи устоз-шогирд дастури бўйича қўллаб-қувватланиши белгиланди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM