Равшан ака кўпчиликка ўрнак

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Юртимизда тадбиркорлик билан шуғулланиш учун кўплаб имкониятлар мавжуд. Айниқса, “Темир дафтар”га киритилган оилаларга иссиқхона йўналиши бўйича субсидия ва имтиёзли кредит маблағлари ажратилаётгани ўз самарасини бермоқда. Шу орқали ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг реал даромад манбаи шакллантирилиб, иқтисодий ҳолати барқарор аҳоли сони ошяпти.

Равшан Исломов ҳам ҳалол меҳнати ортида рўзғорини обод қилаётганлардан бири. У иккинчи гуруҳ ногирони бўлса-да, ҳовлисида иссиқхона барпо этган. 14 сотих майдонидан самарали фойдаланаётган тадбиркор кичик ҳавза қуриб, балиқ ҳам етиштиряпти.

– Асосан, цитрус мевалар парваришлаяпмиз, – дейди Р.Исломов. – Тан олиш керак, бу турдаги ўсимликлар бироз инжиқ, алоҳида парвариш талаб этади. Олинадиган ҳосил парваришга боғлиқ. Меҳнат қилган боғбон лимон, мандарин, апелсин ва эрон хурмоси ҳосилидан юқори даромад олишига шубҳа йўқ.

Эътиборлиси, Равшан ака бу билан чекланиб қолмаган. Қатор ораларидан ҳам унумли фойдаланиб, исмолоқ, ошкўк, укроп, помидор ва бодринг етиштиряпти.

Томарқа рўзғорнинг саккизинчи хазинаси экани ҳақиқат. Ундан тўғри фойдаланаётганлар оз эмас. Албатта, меҳнаткаш оилага қут-барака ҳам киради.

Муслимбек ЎРОҚБОЕВ,
Қунғирот маҳалласи.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM