Random хулосаси: 38-мактаб халқаро тадқиқотда қатнашди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Пандемия даврида таълим тизими онлайн шаклда олиб борилди. Бу жараён таълимтарбия сифатига қанчалик таъсир этди? Онлайн таълимнинг ютуқ ва камчиликлари нимада? Ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражаси қандай? Шу ва бошқа саволларга аниқлик киритиш учун Халқаро REDS тадқиқот маркази республикамиз бўйича сўровнома ўтказди.

Ушбу жараёнга туманимиздаги 38-умумтаълим мактаби ҳам танлаб олинган. Унда 8синф ўқувчилари, 14 нафар педагог ва мактаб директори қатнашди.

– Ўқувчилар 2022 йилдаги PISА халқаро баҳолаш дастурида иштирок этади, – дейди, таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси қошидаги Миллий марказ бўлим бошлиғи Хуршид Аҳмедов. – Сўровномада ушбу жиҳат ҳам қамраб олинган. Нега айнан 8-синф ўқувчилари ўртасида ўтказилди, деган савол туғилиши табиий. Ушбу ёшдаги ўқувчилар баҳолаш дастури бошланган вақтда қатнашиш эҳтимоли бор. Таълим онлайн шаклда ташкил этилгач, халқаро тадқиқотда бу ҳам ҳисобга олинади.

Аҳамиятлиси, 38умумтаълим мактаби халқаро таълим ташкилоти томонидан танланмаган. Random программаси орқали қуръа ташланган. Инсон омилисиз ишловчи дастур туманимиздан 38мактабни, шунингдек, вилоятдан яна 15 та муассасани танлаб олган.

Сўровномада иштирокчилардан пандемиягача бўлган таълим ва карантин давомидаги дарсларнинг фарқи сўралди.

Шуҳрат РАҲМОНОВ,
Халқ таълими бўлимининг бош инспектор-методисти.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM