Семинар: Найчалаган ғалла тупига ўғит бериш самара бермайди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Туманимиздаги “Агротех сервис” масъулияти чекланган жамиятида вилоят мутасаддилари, соҳага масъул вакиллар, мутахассислар иштирокида амалий семинар ташкил этилди.

Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Ф.Абилов, вилоят прокурори ўринбосари С.Усмонов ҳамда туман ҳокими Қ.Собиров қатнашди.

Семинар давомида ғалла парвариши, ўғитлаш ва мавсумий агротехник тадбирларга жиддий эътибор қаратиш, чигит қадаш мавсуми олдидан ер майдонларини ҳозирлаш борасида сўз юритилди.

Агроинспекция вилоят бошқармаси мутахассислари томонидан Жомбойдаги вазият таҳлил қилиниб, иккинчи ўғитлаш ишлари эллик фоизга ҳам етмагани кескин танқид қилинди. Шунингдек, хўжаликлар томонидан гербицид сотиб олиниши суст бораётганига эътибор қаратилди.

– Ҳар қандай ўғитлаш тадбири ғалла найчалагунгача, пахта гулга киргангача амалга оширилиши керак, – деди Ф.Абилов. – Ундан кечиккан тадбир самарасиз бўлади. Афсуски, бу борадаги ишларимиз анча орқада. Агротехник тадбирларни етказиб олиш учун фурсатни қўлдан бой бермаслигимиз керак.

Тадбир давомида кўрилиши зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Мавсум олдидан Қуръон оятлари тиловат қилиниб, қурбонлик келтирилди.

 

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM