Йилига 10 миллион дона маҳсулот ишлаб чиқарилади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Туманимиз иқтисодий салоҳиятида экспортёр корхоналар муҳим ўрин тутади. Айниқса, сўнгги вақтларда рўёбга чиқаётган янги лойиҳалар, маҳаллийлаштириш дастури доирасида ишга туширилаётган тармоқлар нафақат туман, балки вилоят ва республика даражасида ҳам ўз ўрнига эга бўлиши тайин.

Яқинда болалар тагликлари ва нам салфеткалар ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Turbo hygienic” қўшма корхонаси тўла қувватда ишга тушган эди. Қайд этиш жоизки, корхона Доминикан Республикаси сармоядорлари билан ҳамкорликда ташкил этилган.

– Лойиҳани ишга тушириш учун 2 миллион 411 минг АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестиция жалб этилди, – дейди корхона раҳбари Ю.Жамолов. – Эътиборлиси, доминиканлик Моҳаммад Эбраҳим билан ҳамкорликдаги фаолиятимиз мамлакатимизда янги йўналиш саналади. Ҳозирча, 40 та янги иш ўрни яратилди. Келгусида бу рақамлар ҳам ошади, йилига 10 миллион донагача маҳсулот ишлаб чиқариш ва ташқи бозорга экспорт қилишни режалаштиряпмиз.

Туман ҳокими Қаюм Собиров қўшма корхона фаолияти билан танишди. Сармоядорлар билан мулоқот давомида истиқболдаги режа ва мақсадлар муҳокама этилди. Туман ҳокими Моҳаммад Эбраҳим билан суҳбат давомида тадбиркорнинг қонуний фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватланишини таъкидлади.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM