Жомбой тадбиркорларининг ўз кенгаши бўлади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

“Turbo hygienic” қўшма корхонасида туманимизда фаолият юритаётган йирик тадбиркорлик субъектлари, қўшма корхона ва ишлаб чиқариш субъектлари вакиллари иштирокида давра суҳбати ўтказилди. Тадбир вилоят ҳокимининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича ёрдамчиси Нозир Ибрагимов ташаббуси билан ташкил этилди.

Учрашувда инвестициявий жозибадорликни ошириш, ҳудуд иқтисодий салоҳиятини юксалтириш, мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланиш борасида истиқболда турган вазифалар муҳокама этилди. Шунингдек, тадбиркор ва ишбилармонларни қийнаб келаётган муаммолар, уларнинг таклиф ва мулоҳазаларини ўрганиш юзасидан аниқ механизм яратиш бўйича фикрлар билдирилди.

Жомбой тажрибаси сифатида фидойи тадбиркорлардан таркиб топган кенгаш тузиш ташаббуси илгари сурилди. Унга кўра, ушбу ташкилий тузилма ҳудудни ривожлантириш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, ишбилармонларнинг умумий муаммоларини ҳал этиш билан боғлиқ масалаларда маслаҳат органи вазифасини ўтайди.

Бундан ташқари, жомбойлик ёшларни тадбиркорликка қизиқтириш, уларнинг режа-мақсадлари, лойиҳаларини рўёбга чиқаришда кўмак беради. Ўрни келганда ўқитиш механизмини ҳам бажаради.

Кун тартибидаги масала юзасидан давра суҳбатининг барча иштирокчилари ўз фикрларини билдиришди. Ушбу тажриба кейинчалик бошқа туманларда ҳам оммалаштирилиши кутилмоқда.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM