Статистика бошқармаси огоҳлантиради!

Барча тижорат ташкилотлари диққатига!
Тижоратчи ташкилоти бўлган юридик шахслар (кичик корхоналар, микрофирма ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларидан ташқари), уларнинг алоҳида бўлинмалари ва нотижорат ташкилотлари учун “Ташкилот фаолияти тўғрисида ҳисобот” 12-К шакли (ойлик) давлат статистика ҳисоботини 5 мартдан кечиктирмай тақдим этишингизни сўраймиз.

Мурожаат учун телефон: (66) 230-45-27

Ишбилармонлик муҳити кузатувлари, тадбиркорликни ривожлантириш статистикаси бўлими.

 

Барча йирик тижоратчи юридик шахслар, уларнинг алоҳида бўлинмалари диққатига!

Йирик тижоратчи юридик шахслар, уларнинг алоҳида бўлинмалари (суғурта ташкилотлари, банклар, фермер ва деҳқон хўжаликларидан ташқари) 12-молия шакли давлат статистика (ойлик) ҳисоботини 18 мартдан кечиктирмай тақдим этишлари шарт!

Мурожаат учун телефон: (66) 230-45-27

Ишбилармонлик муҳити кузатувлари, тадбиркорликни ривожлантириш статистикаси бўлими.

 
Чет эл сармояси иштирокидаги корхоналар, чет элдан маблағ олган ташкилотлар, чет элга инвестицияларни амалга оширувчи корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда бош ҳисобчилар диққатига!

2021 йилнинг I-чораги учун “Ўзбекистон Республикасига чет элдан киритилган инвестициялар ва Ўзбекистон Республикасидан чет элга йўналтирилган инвестициялар тўғрисида”ги 4-инвест (хорижий) шакли (чораклик) давлат статистика ҳисоботини 29 апрелдан кечиктирмай тақдим этишингизни сўраймиз.

Мурожаат учун телефонлар: (66) 235-60-82, (66) 230-45-32

Инвестициялар ва қурилиш статистикаси бўлими.

 

Кичик бизнес субъектлари диққатига!

Давлат статистика қўмитаси томонидан белгиланган рўйхат бўйича микрофирма ва кичик корхоналар “Микрофирма ва кичик корхонанинг фаолияти тўғрисида”ги 4-кб статистик саволнома шаклини электрон кўринишда, автоматлаштирилган е-Stat 3.0 тизими орқали, электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда тақдим этиши мумкинлиги ҳамда ушбу саволномани тўлдирилган чоракдан кейинги ойнинг 15 санасидан кечиктирмай тақдим этиш зарурлигини маълум қиламиз.

Мурожаат учун телефонлар: (66) 235-45-90, (66) 230-45-26

Ишбилармонлик муҳити кузатувлари, тадбиркорликни ривожлантириш статистикаси бўлими.

 
Корхона ва ташкилот раҳбарлари ва ҳисобчилар диққатига!
4-авто шакли (чораклик) (Автомобил транспорти иши тўғрисида ҳисобот) давлат статистика ҳисоботини 5 апрелдан кечиктирмай тақдим этиш шарт!

Мурожаат учун телефонлар: (66) 235-79-35, (66) 230-45-34

Хизматлар соҳаси статистикаси бўлими.

 

Корхона ва ташкилот раҳбарлари ҳамда бош ҳисобчилар диққатига!

Барча иқтисодий фаолият турларини амалга оширувчи юридик шахслар қурилиш хўжалик бошқарув органларини қўшган ҳолда (кичик корхоналар, микрофирмалар, фермер хўжаликлардан, ҳамда нотижорат ташкилотлардан ташқари) 4-инвест (асосий) шакли (чораклик)Инвестиция фаолияти, бино ва иншоотларни фойдаланишга топшириш тўғрисида ҳисобот давлат статистика ҳисоботини 2021 йилнинг 6 апрелидан кечиктирмай тақдим этишлари шарт!

Мурожаат учун телефонлар: (66) 235-60-82, (66) 230-45-32

Инвестициялар ва қурилиш статистикаси бўлими.

 

Корхона ва ташкилот раҳбарлари ва ҳисобчилар диққатига!

Юридик шахслар ва уларнинг алоҳида бўлинмалари (кичик корхона ва микрофирмалар, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати, жамоат бирлашмалари, ижтимоий фонд, нодавлат муассасалар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан ташқари) 4-Меҳнат шакли (Меҳнат ҳисоботи) (чораклик) давлат статистика ҳисоботини 2021 йилнинг 6 апрелидан кечиктирмай автоматлаштирилган е-Stat 3.0 тизими орқали электрон кўринишда, электрон имзодан фойдаланган ҳолда, хато ва камчиликларсиз тақдим қилиш лозимлигини эслатамиз.

Телефонлар: (66) 235-72-35, (66) 230-45-36

Демография ва меҳнат статистикаси бўлими.

 

Корхона ва ташкилот раҳбарлари ва ҳисобчилар диққатига!

Маҳаллийлаштириш дастурини амалга оширишда қатнашаётган корхона ва ташкилотлар 4-саноат (маҳаллийлаштириш) шакли (чораклик) (Маҳсулотлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш чора-тадбирини амалга ошириш тўғрисида ҳисобот) давлат статистика ҳисоботини 5 апрелдан кечиктирмай тақдим этишлари шарт!

Мурожаат учун телефон: (66) 235-06-80

Саноат статистикаси бўлими.

2015-2021 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM