“Ақлли” газ ҳисоблагичларни ўрнатиш ишлари нега тўхтаб қолди?

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Хабарингиз бор, республикамизда табиий газ ҳисобини назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими татбиқ этиляпти. Жомбойда ҳам 12 329 хонадон табиий газ истеъмолчиси ҳисобланади.

Ўтган йили ушбу ҳонадонларнинг 878 тасига «Ақлли» газ ҳисоблагичлар ўрнатилган эди. Декабрь ойидан сўнг бу ишлар тўхтаб қолди. “Жомбойтумангаз” филиали метрология бўлими бошлиғи Жасур Мамаражабов ушбу масалага қуйидагича изоҳ берди:

– Зарафшон, Ширинкент, Сарой маҳалласидаги хонадонлар замонавий ҳисоблагичлар билан тўлиқ таъминланди, –  дейди Ж.Мамаражабов. – Ўнта маҳаллада ҳам ўрнатиш ишлари бошланган эди. Вилоят ҳокимининг қарорига асосан, эндиликда бундай газ ҳисоблагичлар қарздорлиги юқори бўлган туманлар аҳолисига биринчи бўлиб етказиб берилади. Ҳозирда Самарқанд ва  Каттақўрғон шаҳрида ўрнатиш ишларини тўлиқ якунлаш режалаштирилган. Шундан сўнг туманимиздаги 11 451 та хонадонга ҳам замонавий газ ҳисоблагичлар бепул ўрнатиб берилади.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM