Туманда “Прокурор кубоги” спорт мусобоқаси бўлиб ўтди.

Image_tadbir: 
jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

8-март “Халқаро хотин-қизлар байрами” муносабати билан вояга етмаганлар ишлари бўйича туман Идоралараро комиссиясининг ташаббусига асосан тумандаги Педагогика коллежида 2018 йилнинг 6-7 март кунлари спортнинг “Волейбол” тури бўйча “Прокурор кубоги” бўлиб ўтди.

Ушбу спрот мусобақасида тумандаги 7 та касб-ҳунар коллежларида таҳсил олаётган ўқувчи қизлар иштирок этишди.

Мусобақани ўтказишдан асосий мақсад Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 27 майдаги “Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш тўғрисида”ги 271-сонли ва 2002 йил 31 октябрдаги “Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 374 – сонли қарор ижросини амалда бажариш, туманидаги ўрта махсус, касб-хунар коллежларининг ўқувчи–қизларини жисмоний тарбия ва спортга шуғулланувчиларини сонини кўпайтириш, уларни соғликларини мустахкамлаб, соғлом турмуш тарзи тамойилларини тарғиб қилишга қаратилган.

Спорт мусобақасида тумандаги 7 та касб-ҳунар коллежларининг жамоалари беллашиб, иштирокчи жамоаларни чиқишлари бўйича ҳакамлар ҳайяти қарори қабул қилинди.

Шунга биноан, I-ўрин Тойлоқ педагогика коллежи, II-ўрин Тойлоқ маиший хизмат касб-ҳунар коллежи, III- ўрин Тойлоқ агротадбиркорлик  касб-ҳунар коллежи жамоалари эгаллади.

Тадбир якунида туман хокими 1-сектор рахбари Б.Садуллаев, туман прокурори 2-сектор рахбари Ф.Абдухаликов, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи 3-сектор рахбари М.Шермуҳамедов, туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи 4-сектор рахбари А.Алмасов, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси М.Ашуров, иштирок этишиб, ғолиб бўлган жамоалар туман ҳокимининг Диплом ва эсталик совғалари билан тақдирланди.

2015-2019 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM