Жомбойда гиёҳвандлик бўйича жиноятлар аниқланди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Вилоят ички ишлар бошқармаси томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш "Зарбдор ойлиги" ўтказилмоқда. Шу муносабат билан кеча туманимиз ҳудудида тезкор-профилактик тадбирлар ташкил этилди. Жумладан, 34 нафар жиноят содир этишга мойил шахсларнинг яшаш хонадонида кўздан кечирилди.

Натижада, Зарафшон маҳалласида яшовчи, 1962 йилда туғилган Қ.Қ.нинг яшаш уйидан гиёҳвандлик моддасига ўхшаш доғлари мавжуд бўлган бир дона елим идиш ва гиёҳвандлик ўсимлигига ўхшаш уруғлар топилди. Холислар иштирокида ашёвий далил тариқасида ҳужжатлаштириб олинди.

Шунингдек, Ўрой қишлоғида яшовчи 1969 йилда туғилган Ҳ.О.нинг яшаш уйидан гиёҳвандлик моддасига ўхшаш доғлари мавжуд бўлган икки дона елим идиш топилди.

Ногаҳонлик 44 ёшли У.Ш. эса 1 литрли елим идишда қуруқ ҳолдаги кўкнор гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётгани аниқланди. Бундан ташқари, ҳожатхонасидан икки дона 0,5 литрли елим идишда қуруқ ҳолдаги кўкнор гиёҳвандлик моддасига ўхшаш майдаланган ўсимлик қолдиғи топилиб, холислан иштирокида ашёвий далил тариқасида ҳужжатлаштириб олинди.

Ўроқли қишлоғида яшовчи, 1964 йилда туғилган Д.Ш.нинг яшаш уйи ҳам тегишли тартибда тинтув қилинди. У 50 грамм атрофида гиёҳвандлик моддаси ва таҳминан 15 грамм гиёҳвандлик ўсимлиги уруғларини сақлаб келаётгани ойдинлашди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM