50 нафар аёлларга ҳунармандчилик жиҳозлари олиб берилади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдаги – 24-сессияси ўтказилди. Тадбирни кенгаш раиси Қаюм Собиров олиб борди.

Сессияда 2021 йилнинг дастлабки ойида содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар муҳокама этилди. Бандлиги таъминланган, даромад манбаига эга бўлган хотин-қизларни “Аёллар дафтари”дан чиқариш, ёшлар муаммоларини ҳал этиш ва уларнинг истеъдод-қобилиятини қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар сарҳисоб қилинди. Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси бошлиғи О.Рустамов 2020 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисида кенгашга ҳисобот берди.

Дастлабки мавзу юзасидан туман ички ишлар бўлими бошлиғининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ўринбосари С.Сафаров сўзга чиқди.

Қайд этилишича, январь ойида жомбойлик фуқаролар томонидан 18 та жиноят содир этилган. Шундан 11 таси унча оғир бўлмаган ва 4 таси оғир турдаги жиноятлар сирасига киради. Ўта оғир жиноят қайд этилмаган. Бу каби нохуш рақамларни чеклаш учун маҳалла, жамоатчилик, профилактика инспектори ҳамкорликда ишлаш механизмини яратиши зарурлиги айтилди.

Шунингдек, кун тартибидаги масалалар юзасидан туман ҳокими ўринбосари Ж.Ражабов, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосари Ҳ.Ўсарова сўзга чиқди. Қизғин муҳокамалар жараёнида 50 нафар хотин-қизларга “Аёллар дафтари” учун ажратилган маблағлар ҳисобидан ҳунармандчилик жиҳозлари олиб бериш, 3356 нафар ишсиз ёшлар учун доимий даромад манбаини таъминлаш белгиланди.

Йил якунига қадар барча кўрчаткичлар бўйича 30 фоизга ўсишни таъминлаш чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM