Сўхмон маҳалласида ўсиб турган ўтган асрнинг 70-йилларига оид арчаларнинг кесилиши ҳақида асоссиз хабарлар тарқалди. Қайд этиш жоизки, ушбу дарахтлар давлат ва жамоат арбоби Шароф Рашидов томонидан экилган. Ҳудудда “Жомбой файз барака” масъулияти чекланган жамияти томонидан автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси қурилмоқда.
Алоҳида таъкидлаш лозим, тарихий аҳамиятга молик тўрт туп арча ва бошқа ўсимликларга зарар етказилмайди. Қурилиш лойиҳасини яратишда бу ҳисобга олинган.
Республикамиз бўйлаб давлат ўрмон фондига кирмайдиган ноёб дарахт ва буталарнинг кесилишига қарши мораторий ўрнатилган. Чеклов муддати 2021 йил 31 декабрга қадар узайтирилди. Президентнинг ушбу фармони юзасидан қурувчиларга яна бир бор тушунча берилди.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.