Эл ишончини қозонган инсон

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Юрт фаровонлиги йўлида қилинган хизмат, ҳалоллик албатта, эътироф этилади. Қиличбой Пардаевнинг узоқ йиллик самарали меҳнати бунга мисолдир.

“Hududgaz Samarqand” таъминот филиали ҳайдовчиси олдига катта талаблар қўйилади. Аҳолига тезкор ва сифатли хизмат кўрсатиш, ёнғин ва бошқа кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш учун ҳайдовчи доим шай бўлиши керак.

Қиличбой Пардаев ана шундай масъулиятни ҳис этиб, соҳада йигирма йилдан буён ишлаб келмоқда. Туман аҳолисини табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлашда алоҳида ҳиссаси бор.

Дастлаб жамоа хўжаликларида механизатор бўлиб ишлаган. Техника бошқаришни қунт билан ўрганган. “Жомбойтумангаз” филиалида иш бошлагач, ҳаётини шу касбга бағишлади. Меҳнатсеварлиги билан жамоанинг ҳурматини қозонди.

Тан олиш керак, хизмат кўрсатиш соҳасида узоқ муддат ҳайдовчи бўлиб ишлаш осон эмас. Қиличбой Пардаев буни яхши билади. Ҳайдовчидан ҳар дақиқа ҳушёрлик ва масъулият талаб этилиши рост. Айниқса, куз-­қиш мавсумида...

Газ узатиш асбобларидаги арзимасдек кўринган носозлик ҳам катта эътироз ва кўнгилсизликларга сабаб бўлиши мумкин. Шундай вазиятда Қиличбой ака халқнинг дарди ва муаммосини биринчи ўринга қўяди. Ташкилот ва истеъмолчи манфаатларини ҳисобга олиб, чора топади. Филиал ходимлари у кишини устоз, деб эъзозлаши шундан.

Шиддат ва ғайрат Қиличбой Пардаев фаолиятига хос хусусият, дедик. Аммо вақт инсондан ҳам тезкор ва шиддатли. Устоз хаш­-паш дегунча, олтмиш довондан ошибди. Пенсияга чиқмоқда. У кишидаги ҳалоллик ва касбга ҳурмат ҳар бир ходимда бўлишини истар эдик.

Қутлуғ ёшингиз муборак бўлсин, устоз!

“Жомбойтумангаз” филиали жамоаси.

 

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM