Тиббий маданият – жамият келажагининг мустаҳкам пойдевори

Image_tadbir: 
jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

2018 йилнинг 22 феврал куни тумандаги Шопулот маҳалла фуқаролар йиғини ва 29-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида “Оилаларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, маҳалла аҳолиси ва ёшлар ўртасида тиббий маданиятни ошириш” мавзусида йиғилиш ва давра суҳбати ташкил этилди.

Йиғилишда, Самарқанд саломатлик маркази бўлим мудири, тиббиёт фанлари номзоди Ойбек Барноқулов, туман ҳокимининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилрабо Болтаева, туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Гулнора Рустамова, тегишли корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, маҳалла фаоллари иштирок этишди.

Суҳбат жараёнида, Самарқанд саломатлик маркази бўлим мудири, тиббиёт фанлари номзоди Ойбек Барноқулов сўзга чиқиб, оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш, репродуктив саломаталикни сақлаш, ёшлар ўртасида тиббий маданиятни ошириш, ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтиш ва маҳалла аҳолиси ўртасида чуқурлаштирилган тиббий кўрикни ташкил этиш юзасидан маъруза қилди.

Шундан сўнг, туман ҳокимининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Д.Болтаева сўзга чиқиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сонли “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти тўғрисида маъруза қилиб, келгусида мазкур фармон ижроси юзасидан амалга оширилиши зарур бўлган устувор вазифаларга тўхталиб ўтилди.