Тинчлик ва осойишталик - олий неъмат

Image_tadbir: 
jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Халқаро терроризм ва диний экстремизмга қарши жанговар ҳаракатларда қатнашган ҳарбий қисмларни Афғонистон ҳудудидан олиб чиқилганлигининг 29 йиллиги муносабати билан туман ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими, “Нуроний” жамғармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, Байналминал Жангчилар уюшмаси Тойлоқ туман бўлими билан ҳамкорликда бир қатор тадбирлар амалга оширилди.

Даставвал тумандаги “Ад-Даромий” зиёратгоҳида ўтканлар ҳақига “Қуръон-тиловат” ўқилиб, қурбонлик қилиниб, тумандаги кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга тарқатилди.

Шундан сўнг туманда истиқомат қилаётган Афғон уруши қатнашчилари ва тумандаги 43-умумтаълим мактабидан таҳсил олаётган аълочи ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож ўқувчиларининг Самарқанд шаҳрига саёҳати ташкил этилди.

Саёҳат давомида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гуллар қўйилди.

Шундан сўнг, Биринчи Президентимизнинг қабри, таълим олган мактаби ва болаликда яшаган хонадонига ҳамда Самарқанд шаҳридаги тарихий обидалар: “Шоҳи-зинда”, “Гўри-Амир”, “Улуғбек” мадраси, “Регистон” ансамблига саёҳатлар ташкил этилди.

Шунингдек, тадбир иштирокчиларига туман марказида жойлашган “Сайёра” ресторанида маданий тадбир ва байрам дастурхони ташкил этилди.

2015-2019 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM