Биринчи Президентимизга эҳтиром

Image_tadbir: 
jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 ноябрдаги ПҚ-3404-сонли “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида” қарорини қабул қилди.

Шу қарор ижроси юзасидан туман ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими билан ҳамкорликда тумандаги ташкилотлар, маҳалла фуқаролар йиғинларида, умумтаълим мактаблари ҳамда касб-ҳунар коллежларида Биринчи Президентимиз Ислом Каримов хотирасига бағишлаб йиғилишлар бўлиб ўтди.

Йиғилишларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Депутатлари, Олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари, тумандаги жамоат ташкилот раҳбарлари қатнашиб, у кишининг ҳаёти ва меҳнат фаолияти, давлат раҳбари сифатида республикамизда ва халқаро миқёсда олиб борган ички ва ташқи сиёсати тўғрисида маъруза қилиниб, фильмлар кўрсатилди.

Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан Тойлоқ тумани “Қўшчинор” маҳалласи фуқароси Ахроров Шокир Асрорович 2018 йилнинг 24 январ куни Тошкент шаҳри Оқсарой қароргоҳи олдидаги Ислом Каримов ҳайкали олдидан пиёда марафон югуришида чиқиб, 5 кун ичида 325 км масофани босиб, 29 январь куни Самарқанд шаҳридаги Регистон майдонида ўрнатилган Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ҳайкали олдида марафонни якунлади.

Биз тумандошимиз Ахроров Шокирни бу ватанпарварлиги ва Биринчи Президентимизга бўлган юксак ҳурмат-эҳтиромини қадрлаймиз ва туман ҳокимлиги номидан миннадорчилик билдирамиз.

2015-2019 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM