“Сарой” ҳунармандлар маркази бўлади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Миллий маданиятимизни акс эттирувчи моддий ва номоддий мерослар халқимизнинг асрий бисоти саналади. Уларни асраб-авайлаш, келажак авлодга етказиш ҳар биримизнинг бурчимиз. Шу маънода миллий қўғирчоқлар ясашга ихтисослашган ҳунармандлар туманимизда кўпайиб бораётгани қувонарлидир.

Қизларимиз “Зумрат ва Қиммат”, “Барчиной ва Алпомиш” эртакларини эшитиб улғайишяпти. Қўлидаги қўғирчоғи ҳам ажнабий тусда эмас, ўша миллий эртакларимиздаги сулув қизлар қиёфасида бўлса, қувонмай бўладими?

– Атлас либосига бурканган қўғирчоқ қизалоқларни “Барби”дан кўра кўпроқ ўзига тортади, – дейди Сарой маҳалласида яшовчи ҳунарманд Зулфия Мамадиёрова. – Тўрт нафар шогирдим бор. "Аёллар дафтари"га кирган опа-сингилларимизни ҳам шу соҳага йўналтириш асосий мақсадимиз. Биринчи авлод шогирдларим аллақачон ўз маҳсулотлари билан бозорга кириб борди. Улар ҳам шогирд тарбия қилишяпти. Шу тариқа маҳалламизни миллий қўғирчоқлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган ҳунармандлар марказига айлантирмоқчимиз.

Эътиборлиси, Зулфия опа ижтимоий ҳаётда ҳам фаол. У киши “Адолат” социал-демокрактик партияси туман кенгашининг “Аёллар қаноти”га етакчилик қилмоқда. Ҳалол меҳнат билан рўзғорини обод қилишга аҳд қилган хотин-қизларни бирлаштириб, йирик ишлаб чиқариш тармоғига асос солиш ниятида. Бунинг учун бизнес-режа ҳам ишлаб чиққан. Имтиёзли кридет асосида фаолиятини кенгайтирмоқчи.

Дилмурод МАҲРАМОВ,

партиянинг туман кенгаши “Ёшлар қаноти” раиси.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM