Инвестор ҳуқуқлари суд тартибида ҳимоя қилинади

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

(Президент Мурожаатномасига муносабат)

Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси аввалги йилларга нисбатан янада кенгроқ жабҳаларни қамраб олгани билан эътиборга молик бўлди. Хусусан, давлатимиз раҳбари суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар ва истиқболдаги режаларга алоҳида тўхталди.

Дарҳақиқат, сўнгги йилларда инсонпарварлик тамойилининг ҳаётга татбиқ этилиши Ўзбекистоннинг халқаро имижига ҳам ижобий таъсир кўрсатмоқда. Хусусан, 2020 йилда тайинланган жазоларнинг 74 фоизини озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар ташкил этган, тузалиш йўлига ўтган 616 нафар юртдошларимизнинг афв этилгани, 763 нафар фуқароларга эса оқлов ҳукми чиқарилгани фикримиз тасдиғидир. Бинобарин, Президент таъбири билан айтганда “Адолат давлатчиликнинг мустаҳкам пойдеворидир, адолат ва қонун устиворлигини таъминлашда эса суд ҳокимияти ҳал қилувчи ўринни эгаллайди”.

Мурожаатномада “Бир суд – бир инстанция” тамойили асосида бир-бирини такрорлайдиган суд босқичлари қисқартирилиши, шунингдек, ишларни назорат тартибида кўриш амалиётининг бекор қилиниши таъкидланди. Бундан ташқари, вилоят даражасида жиноят ишлари бўйича, иқтисодий судлар ва фуқаролик ишлари бўйича судлар битта суд сифатида бирлаштирилади.

Яна бир муҳим янгилик, эндиликда инвестор ҳуқуқлари ҳам суд тартибида кафолатланмоқда. Яъни, Олий суд таркибида инвестициявий низолар ва рақобатга оид ишларни кўриш бўйича махсус судлов таркиби ташкил этиляпти. Шунингдек, суд тизимини рақамлаштириш янада кенгайтирилиб, “онлайн” мурожаат ҳамда аризалар муҳокамасида масофадан қатнашиш имкониятлари яратилади.

Соҳадаги барча ислоҳатларнинг асосий мақсади – жамиятда адолат, қонунийлик ва одил судловни таъминлаш, инсон ҳақ-ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишга қаратилган. Давлат раҳбари ушбу масалага ўз Мурожаатномасида алоҳида урғу қаратгани муҳим аҳамият касб этади.

Умида ВАҲОБОВА,

Самарқанд туманлараро маъмурий суди судьяси.

2015-2021 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM