Томорқа хизматидан аҳоли мамнунми?

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Ўтган йилда томорқа хизматларини такомиллаштириш учун муҳим қадамлар қўйилди. Шахсий хўжалигидан унумли фойдаланиш учун аҳолига кенг қулайликлар яратилди. Якунланиб бораётган йилда бу ўзгаришлар қанчалик натижа берди?

– Пандемия даврида озиқ­овқат хафвсизлигини таъминлаш учун томорқа ер эгаларига муҳим масъулият юкланди, – дейди фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Жамшид Юсупов. – Шунга қарамай, томорқадан унумли фойдаланмаган 268 нафар фуқаро огоҳлантирилди. Вазиятни тўғри тушунган кишилар рўзғорбоп маҳсулотларни етиштирди. Белгиланган режа 50 фоиздан ортиқ бажарилгани сабабли солиққа тортилмади.

Тузилган ишчи гуруҳ томонидан оилаларнинг шароити ҳам ўрганилган. Ижтимоий кўмакка муҳтож бўлган хонадонлар ҳудудий томорқа хизматларига бириктирилган. Улар томонидан эҳтиёжманд оилаларнинг ерлари ҳайдалиб, картошка ва турли хилдаги кўчатлар экиб берилган.

Маълумот учун, туманда 28 минг 772 та дехқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари мавжуд. Бугунги кунда уларга 6 та томорқа хизмати томонида хизмат кўрсатилмоқда.

– “Саричашма томорқа хизмати” масъулияти чекланган жамияти 3500 та хонадонга хизмат кўрсатмоқда, – дейди Жамшид Юсупов. – Хусусан, жорий йилда жамият томонидан аҳолига 2 миллиард 308 миллион сўмлик хизмат кўрсатилган. Жумладан, 1 миллиард 820 миллион сўмлик 2,86 гектар иссиқхона қурилган, аҳоли хонадонига 400 миллион сўмлик 80 тонна кортошка ҳамда 66 миллион сўмлик 300 минг дона сабзавот уруғи ва кўчатлари тарқатилган.

Бундан ташқари 22 миллион сўмлик бошқа турдаги хизматлар ҳам кўрсатилган.

Аҳрор ШАМСИЕВ.

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM