Халқ қабулхонасида туман ҳокимининг аҳоли билан юзма-юз мулоқоти ўтказилди. Тадбирда фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларга ечим изланди, таклиф ва мулоҳазалар юзасидан фикр алмашилди.
Эътиборлиси, тадбирда тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида амалий ёрдам сўраб келган мурожаатчилар сони кўпчиликни ташкил этди. Бу ҳудудда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка рағбат ортиб бораётганидан дарак беради, албатта.
Шунингдек, уй-жой, коммунал хизматлар фаолияти ва ерга эгалик ҳуқуқини тиклашга доир 70 га яқин мурожаат қабул қилинди. Тегишлилиги бўйича масъуллар бириктирилиб, ижроси назоратга олинди.