Тўққизбойда бир кунда икки тадбир ўтказилди

jpg jpeg gif png txt doc docx xls xlsx pdf ppt pptx pps ppsx odt ods odp mp3 mov mp4 m4a m4v mpeg avi ogg oga ogv weba webp webm

Тўққизбой маҳалласида туман ҳокими Қаюм Собировнинг навбатдаги сайёр қабули ўтказилди. Ўттизга яқин фуқаро қатнашган тадбирда коммунал хизматлар, йўл таъмири, бандлик, уй-жой хариди, имтиёзли кредит ва тадбиркорлик масалаларида мурожаатлар тушди.

Хусусан, Гулмира Тожиева оғир ижтимоий вазиятда яшаётганини маълум қилиб, уй-жойга эҳтиёжи борлигини билдирди. Ушбу эҳтиёжманд оила учун тикув машинаси ва бошланғич сармоя ажратилиши белгиланди.

Шунингдек, Фарҳод Қўчқоров ва бир гуруҳ оқсоқоллар қишлоқ ички йўлини кенгайтиришда амалий ёрдам сўради. Ушбу мурожаат тадбирдан сўнг туман ҳокими ва мутахассислар иштирокида жойида ўрганилди. Натижада, фуқароларнинг бу илтимоси ҳам ҳал этиладиган бўлди.

 

***

Куннинг иккинчи ярмида ҳудудда истиқомат қилувчи ёшлар билан учрашув ташкил этилди. 4-умумтаълим мактабида ўтган тадбирда давлат хавфсизлиги хизмати мутасаддилари иштирок этди.

Самимий суҳбат руҳидаги мулоқот давомида ёшларнинг мақсад ва режалари, муаммо ва таклифларига қулоқ тутилди. Уларнинг олий ўқув юртларига ўқишга кириши, иш билан таъминланиши юзасидан фикр алмашилди. Маҳалла истиқомат қилувчи 4 нафар ишсиз ёшлар касб-ҳунарга ўқитиш марказида таҳсил олиши учун йўлланма берилди. Шунингдек, 3 нафар қизлар тикувчилик йўналишида иш билан таъминланди.

 

2015-2024 © Жомбой туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM